автордың кітабын онлайн тегін оқу Muhokamat al-lug'atayn (cyr)
Алишер НАВОИЙ
МУҲОКАМАТУЛ
ЛУҒАТАЙН
Нашрга тайёрловчи
Порсо ШАМСИЕВ
Такаллум аҳли хирманининг хўша чини ва сўз, дурри самини махзанининг амини ва назм гулистонининг андалиби нағма саройи, я’ни Алишер алмутахаллас бин-Навоий... мундоқ арз қилурким, сўз дурредурким, анинг дар’ёси кўнгулдур ва кўнгул мазҳаредурким, жомии маонийи жузв ва кулдур. Андоқки, дар’ёдин гавҳар ғаввос воситаси била жилва намойиш қилур ва анинг қиймати жавҳариға кўра зоҳир бўлур. Кўнгулдин доғи сўз дурри нутқ шарафиға соҳиби ихтисос василаси била гузориш ва оройиш кўргузур ва анинг қиймати ҳам мартабаси нисбатиға боқа интишор ва иштиҳор топар. Гавҳар қийматиға нечукки, маротиб усру кўпдур, ҳаттоки, бир дирамдин юз тумангача деса бўлур.
Қит’а:
Инжуни олсалар муфарриҳ учун,
Минг бўлур бир дирамға бир мисқол.
Бир бўлур ҳамки, шаҳ қулоққа солур:
Қиймати мулк, ибраси амвол
Сўз дуррининг тафовути мундин доғи беғоятроқ ва мартабаси мундин ҳам бениҳоятроқдур. Андоқки, шарифидин тўлган баданға руҳи пок етар, касифидин ҳаётлиқ танға заҳри ҳалок хосияти зуҳур этар.
Қит’а:
Сўз гавҳаридурки, рутбасининг
Шарҳидадур аҳли нутқ ожиз.
Андинки эрур хасис муҳлик,
Кўргузгуча дурур Масиҳ му’жиз�.
Ва бу сўзнинг танаввуи тааққулдин нари ва тасаввурдин ташқаридур. Агар муболағасиз ижмол юзидин қалам сурулса ва ихтисор жонибидин рақам урулса, етмиш икки нав’ била тақсим топарида худ ҳеч сўз йўқтурки, етмиш икки фирқа каломиға далолат қилғай; аммо улча тафсилийдур. Улдурким, руб’и маскуннинг етти иқлимидин ҳар иқлимда неча кишвар бор ва ҳар кишварда неча шаҳр ва қасаба ва кент ва ҳар даштда неча хил-хил саҳронишин улус ва ҳар тоғнинг қўлларида ва қуллаларида ва ҳар баҳрнинг жазойирида ва савоҳилида не тавойиф бор�*. Ҳар жамоат алфози, ўзгаларидин ва ҳар гуруҳ иборати ёналаридин мутағаййир ва бирнеча хусусият била мутамайяздурки, ўзгаларда йўқтур.
Андоқки, туюр ва баҳойим ва субо’нинг тиллариким, ҳар-бирининг ўзгача хуруш ва такаллумлари бор ва ғайри мукаррар наво ва тараннумлари. Аммо чун алфоз ва иборатдин мурод ма’нидур ва мазкур махлуқотдин мақсуд инсондур ва ул мазҳари маоний ва баён, сўз анинг сўзидадур ва такаллум анинг каломида борур.
Эмди келдук сўз баёниға ва калом достониға: Мунча мутанавви’ шаҳр ва қуро ва жибол ва саҳро ва беша ва дар’ё халқиким, битилди ва танавву’ ва тағайюрини шарҳ этилдики, мажмуида ма’ни адосида алфоз тилга келур ва ул алфоздин ма’ни фаҳм бўлур.
Барчасидин араб тили фасоҳат ойини била мумтоз ва балоғат таз’йини била му’жиза тироздурким, ҳеч такаллум аҳлининг мунда да’воси йўқтур ва сўзи сидқ ва иши таслим-ўқдурким, малики аллом жалла ва алонинг каломи му’жиз низоми ул тил била нозил ва расул (алайҳис-салавот вас-салом)нинг аҳодиси саодат анжоми ул лафз била ворид бўлубдур. Ва авлиёйи кибор ва машойихи олий миқдор (қаддасаллоҳу асрораҳум) кўпроқ ҳақойиқ ва маорифки сурубтурлар ва маоний зеболарин тақрир либосиға киюрупдурлар ул фархунда иборат ва ул хужаста алфоз ва ишорат била воқи’ бўлубтур...
Мундин сўнгра уч нав’ тилдурким, асл ва му’табардур ва ул тиллар иборати гавҳари била қойилининг адосиға зевар ва ҳар қайсининг фуруи бағоят кўптур. Аммо туркий ва форсий ва ҳиндий асл тилларнинг маншаидурки, Нуҳ пайғамбар (салавотуллоҳу алайҳ)нинг уч ўғлиғаким, Ёфас ва Сом ва Ҳомдур етушур. Ва бу мужмал тафсили будурки, Нуҳ (алайҳиссалом) тўфон ташвиридин нажот ва анинг маҳлакасидин ҳаёт топти, олам ма’мурасида башар жинсидин осор ва инсон нав’идин намудор қолмайдур эрди. Ёфасники, таворих аҳли Абут-турк битирлар, Хито мулкига йиборди ва Сомники, Абул-фурс битирлар Эрон ва Турон мамоликининг васатида воли қилди ва Ҳомники, Абул-ҳинд дебдурлар Ҳиндистон билодиға узатти. Ва бу уч пайғамбарзода авлод ва атбои мазкур бўлғон мамоликда ёйилдилар ва қалин бўлдилар�.
Ва Ёфас ўғлонники, Абут-туркдур, тарих аҳли иттифоқи била дебдурларки, нубувват тожи била сарафроз ва рисолат мансаби била қардошларидин мумтоз бўлди. Ва уч тилки, туркий ва форсий ва ҳиндий бўлғай, бу учовнинг авлод ва атбои орасида шойи’ бўлди... Чун арабий тил ва мақол била калом ва ҳиндий алфоз била музахрафоти нофаржом, бири ғояти шараф ва улви манзиладин ва бири ниҳояти наҳусат ва дунувви мартабадин орадин чиқтилар. Қолди туркий алфоз била мақсуд адоси ва форсий иборат била калом ма’носи. Андоқ малум бўлурки, турк сортдин тез фаҳмроқ ва баланд идрокроқ ва хилқати софрок ва покроқ махлуқ бўлубтур ва сорт туркдин тааққул ва илмда дақиқроқ ва камол ва фазл фикратида амийқроқ зуҳур қилибдур ва бу ҳол туркларнинг сидқ ва сафо ва туз ниятидин ва сортларнинг илм ва фунун ва ҳикматидин зоҳир дурур. Ва лекин тилларида камол ва нуқсон ҳайсиятидин фоҳиш тафовутлардурки, алфоз ва иборат ваз’ қилурда турк сортқа фойиқ келибдур ва ўз алфозида ишорат, иборатиға мазиятлар кўргузуптурки, ўз маҳалида иншоолло мазкур бўлғай. Яна туркнинг мулоямати таб’ининг сортдин ортуғлуғиға далиле мундин возиҳроқ ва шоҳиде мундин лойиҳроқ бўла олурмуким, бу икки тоифанинг йигити ва қариси, балки улуқдин кичик бориси орасида ихтилот алас-савиядур. Ҳар миқдорки, бу бирининг у бири била амизиш ва гуфтугузори бор, ул бирнинг ҳам бу бир била ҳамонча такаллум ва гуфтори бор. Ва сорт орасида аҳли таб’ ва дониш ва зумраи илму зиҳн ва бийниш кўпроқдур. Ва гурк элида ажлоф ва сода эл сортдин зиёдадур. Аммо туркнинг улуғдин кичигига дегинча ва навкардин бегига дегинча сорт тилидин баҳраманддурлар. Андоқким, ўз хурд аҳволиға кўра айтаодурлар, балки ба’зи фасоҳат ва балоғат била ҳам такаллум қилурлар. Ҳатто турк шуаросиким, форсий тил била рангин аш’ор ва ширин гуфтор зоҳир қилурлар, аммо сорт улусининг арзолидин ашрофиғача ва омисидин донишмандиғача ҳеч қайси турк тили била такаллум қила олмаслар ва такаллум қилғоннинг ма’нисин ҳам билмаслар. Агар юздин, балки мингдин бири бу тилни ўрганиб сўз айтса ҳам ҳар киши эшитса билур ва анинг сорт эканини фаҳм қилур ва ул мутакаллим ўз тили била ўз расволиғиға ўзи иқрор қилғондекдур. Ва туркнинг асли хилқатда сортдин таб’и мулойимроқ эрканга мундин бул’ажаброқ тонуғ йўқдурки, ҳечқайси мунинг муқобаласида дам ура олмаслар ва сорт биажмаиҳим агар турк иборати адосида ожиздур, муҳиқ ҳам бор. Невчунки, турк алфози возии усру кўп вақтда муболаға изҳори қилиб, жузвий мафҳумот учун алфоз ваз’ қилибдурки, соҳиб вуқуф киши то зоҳир қилмас, инонса ҳам бўлмас1.
Андоқки: қувормоқ ва қуруқшамоқ ва ушармак ва жийжаймоқ ва ўнгдаймок ва чекримак ва дўмсаймоқ ва умунмоқ ва ўсанмоқ ва итирмак ва эгармак ва ўхранмак ва ториқмоқ ва алдамоқ ва арғадамоқ ва ишастмак ва игланмак ва айланмоқ ва эрикмак2* ва игранмак ва овунмоқ ва қистамоқ ва қийнамоқ ва қўзғалмоқ ва соврулмоқ ва чайқалмоқ ва девдашимоқ ва қийманмоқ ва қизғанмоқ ва никамак ва сийланмоқ ва танламоқ ва қимирдамоқ ва серпмак ва сирмамак ва ганоргамак ва сиғриқмоқ ва сиғинмоқ ва қилимоқ ва ёлинмоқ ва мунгланмоқ ва индамак ва тергамак ва теврамак ва қингғаймоқ ва шиғалдамак ва синграмоқ ва яшқамоқ ва исқармоқ ва кўнгранмак ва сухранмоқ ва сийпамоқ ва қораламоқ ва сурканмак ва куйманмак ва интрамоқ ва тушалмак ва мунғаймоқ ва танчиқамоқ ва танчиқолмоқ ва кўруксамак ва бушурғанмоқ ва бўхсамоқ ва киркинмак ва сукадамак, бўсмоқ, бурмак, турмак, томшимоқ, қаҳамоқ, сипқормоқ, чичаркамак, журканмак, ўртанмак, сизғурмоқ, гурпаклашмак, чупрутмоқ, жирғамоқ, бичимоқ, қикзанмоқ, сингурмак, кундалатмак, қумурмак, бикирмак, кўнгурламак, кинаркамак, кезармак, дўптулмоқ, чидамоқ, тузмак, қазғанмоқ, қичиғламоқ, гантирамак, ядамоқ, қадамоқ, чиқанмоқ, кўндурмак, сўндурмак, суқлатмоқ.
Бу3 юз лафздурки, ғариб мақосид адосида тайин қилибдурларки, ҳеч қайси учун сорт тилида лафз ясамайдурларки, барчаси муҳтожун илайҳдурки, такаллум чоғида киши анга муҳтож бўлур. Кўпи андоқдурки асло анинг мазмунин тафҳим қилмоқ бўлмас ва ба’зиники, англатса бўлғай, ҳар лафз тафҳими учун неча лафзни таркиб қилмағунча бўлмас, ул дағи арабий алфоз мадади била. Ва турк алфозида бу нав’ лафз кўп топилур. Масалан, бу мазкур бўлғон юз лафздин бир нечага машғуллук қилиб собит қилали, то хасм муқобалада илзом бўлсунки, ўзгаларни мунга қиёс қилсун.
Шуаро акобиридинки, ба’зи «май» та’рифида муболаға қилибдурлар, ва бу му’таддун биҳ амредурки, май ичмоқ қавоидида сўз кўп суруп, зарофат ниҳоятсиз зоҳир қилурлар. Бири сипқармоқ лафзидурки, муболаға мундин ўтмас. Туркча назмда бу матла’ бордурким.
Байт:
Соқиё, тут бодаким, бир лаҳза ўзумдин борай,
Шарт булким, ҳар неча тутсанг лабо-лаб сипқарай.
Оё! бу сипқарай лафзи мазмуниға етганда, форсий ше’рда не илож қилғайлар. Ва томшимоқ ки, ғоят; завқдин бот ичмас ва лаззат топа-топа, оз-оз ичар. Бу ғариб ма’ни адосида туркчада бу матла’ борким,
Байт:
Соқий чу ичиб, менга тутар қўш:
Томший-томший ани қилай нўш.
Ва бўхсамоқ лафзи адосида турк бу матла’ни дебдурки,
Байт:
Ҳажри андуҳида4 бўхсабмен, била олман нетай,
Май иложимдур қўпуб дайри фаноға5 азм этай.
Форсийгўй турк беклар ва мирзодалар бўхсамоқни форсий тил била тиласаларки, адо қилғайлар. Ва ше’рнинг бино ва мадори ишққа эврулур ва ошиқлиқда йиғламоқдин куллийрақ ва доимийроқ амр йўқтур ва анда танавву’ бор: йиғламсинмоқ мазмунидаки, турк мундоқ дебдурки,
Байт:
Зоҳид ишқин десаки, қилғай фош,
Йиғламсинуру кўзига келмас ёш.
Ва инграмоқ ва синграмоқким, дард била яшурун оҳиста «иғламоқдур ва ораларида тафовут оз топилур. Туркчада бу матла’ борким,
Байт:
Истасам давр аҳлидин ишқингни пинҳон айламак,
Кечалар гаҳ инграмакдур одатим, гаҳ синграмак.
Форсийда бу мазмунки бўлмағай, шоир не чора қилғай? Ва сиқтамоқким, йиғламоқда муболағадур, турк бу нав адо қилибдурки,
Байт:
Ул ойки, кула-кула қироғлатти мени,
Йиғлатти мени демайки, сиқтатти мени.
Яна бийик ун билаки, и’тидолсиз ошуб6 била йиғлағайлар, ани ўкурмак дерлар ва туркчада ул ма’нида оу матла’ борким,
Байт:
Ишим тоғ узра ҳар’ён ашк селобини� сурмакдур.
Фироқ ошубидин ҳардам булут янглиғ ўкурмакдур.
Чун ўкурмак муқобаласида форсий тилда лафз йўқтур, форсийгўй шоир мунингдек ғариб мазмун адосидин маҳрумдур. Яна йиғламоқнинг ўкурмаки муқобаласида иничкирмак дағи бор ва ул инчка ун била йиғламоқдур ва ул турк лафзида бу нав’ таркиб била адо топибдурким,
Байт:
Чарх зулмидаки, бўғзумни қириб й
