автордың кітабын онлайн тегін оқу Mezon ul-avzon (cyr)
Алишер НАВОИЙ
МЕЗОН УЛ-АВЗОН1*
БИСМИЛЛАҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ
Комил ҳамд ва вофир шукр ул сониъғаким инсон хилқати байтининг назмин аносир тўрт рукни била тузди ва бу байт арконин назм аҳлининг солим табъ ва мустақим зеҳни икки мисраи била манзум кўргузди. Ва жадид наът ва қариб дуруд ул нозимгаким, олам аҳли интизоми учун шариат мезонини адл авзони била рост келтурди, то ул ростлик сиқли ҳашр мезониға мадад еткурди.
Аммо баъд, солим ва мавзун табълиғ назм аҳлига ва матбуъ табъ ва мулойим зеҳнлик шеър хайлиға маъруз улким, бу банда ҳазрати султон ус-салотин муизз ус-салтанати вад-дунё вад-дин Султон Ҳусайн Баҳодирхон халладаллоҳу мулкаҳу ва адома умраҳу ва давлатаҳунинг ҳар навъ назм бобида таълим ва тарбиятлари била ва ҳар синф шеър услубида тафҳим ва тақвиятлари била ажам шуароси ва фурс фусаҳоси ҳар қайси услубдаким, сўз арусиға жилва ва намойиш бериб эрдилар, турк тили била қалам сурдум ва ҳар нечук қоидадаким, маъни абкориға зийнат ва оройиш кўргузуб эрдилар, чиғатой лафзи била рақам урдум. Андоқким, то бу мазкур бўлғон тил ва лафз биносидур, ҳеч нозимға бу даст бермайдур ва ҳеч роқимға бу муяссар бўлмайдур.
Аммо чун ул Ҳазратнинг шариф мажлислари маоний жавоҳирининг кони эрди ва латиф табълари назм қавоидининг мезони ва замон шуароси олий даргоҳда ходим ва даврон булағо ва зурафоси маолий боргоҳда мулозим эрдилар, мудом назм ва насрдин сўз мазкур ва аладдавом шеър ва муаммодин табъ натойижи мастур бўлур эрди ва ул ҳазратнинг дақойиқшиор табълари назм ойини ва интишориға толиб ва ҳақойиқосор зеҳнлари шеър тартиби ва иштиҳориға роғиб; андоқки, назм аҳлининг шакаррези ва муҳаббат хайлининг оташангези, дарду шавқ тариқининг покрави, яъни Амир Хусрав Деҳлавий равваҳаллоҳу руҳаҳунинг ғазалиётиниким, тўрт девонға машҳурдур, улча саъй ва имкони бор, қилилиб, йиғдурдилар ва анинг абёти адади ўн секкиз мингға етти ва ани ғояти зийнату зеб ва ниҳояти такаллуф ва жадвалу тазҳиб била замон хушнавислариға китобат қилдурдилар ва анинг ривож ва равнақин қуёшдек ройи оламорой машғуллиқи била фалакдин ошурдилар. Чун ул маликул-калом бу фанда маҳорату камолидин ва амийқ табъу дақиқ хаёлидин кўпрак баҳрда шеър айтибдур ва аксар назм номатбуъ вазнда дебдур ва замон зурафосидин баъзининг солим табъи анинг балоғатидин қосир ва идрокидин мутаҳаййир, балки мутанаффир эрди. Ул Ҳазратнинг ҳумоюн табълариға ғариб ихтирое ва ажиб ижтиҳоде келдиким, ҳаргиз салотиндин, балки шуаройи назм ойиндин ҳеч кимнинг хаёлиға келмайдур ва хотириға хутур қилмайдур.
Анинг шарҳи будурки, ул девонда ҳар ғазал бошида ул ғазал не баҳрда ва не вазнда эрканин ва аркониға қайси зиҳоф кириб, не навъ тағайюр топқанин битгайлар ва сабт қилғайлар, то барча эл ул баҳр аҳ-волини ва ул вазн ашколини маълум қилғайлар ва алҳақ бу хаёл асру ғариб ва нодир тушубдур, балки жамъи девон тартиб берган шуароға азим ҳаққе собит бўлубдур. Ва бу банданинг дағи тўрт девониғаким, туркча тил билан назм топибдур ва абёти адади йигирми беш мингга яқинлашибдурким, ул Ҳазратнинг ҳумоюн алқобиға рақам топибдур ва музайян бўлубдур ҳам ушбу мазкур бўлғон дастур била тартиб берилибдур.
Чун ул Ҳазратнинг муборак хотирлари шеър буҳуру авзониға ва назм қавоиду мезониға мунча мойил эрди, аруз фаннида бу мухтасар сабт бўлди ва анга «Мезон ул-авзон» от қўюлди ва неча қоидау доира ва вазнким, ҳеч арузда, мисли фан возии Халил ибни Аҳмад4 ва илм устоди Шамс Қайс5 кутубида ва Хожа Насир Тусий6нинг «Меъёр ул-ашъор»ида, балки Ҳазрати Махдумий7 наввара марқадаҳу нуран «Аруз»ларида йўқ эрдиким, бу фақир бу фан усулидин истихрож қилиб эрдиким, бу китобға изофа қилдим. Эмди Тенгридин тавфиқ тилаб, ул азизлар руҳидин истимдод қилиб, шуруъ қилилур.
Аммо билгилким, аруз фанниким, назм авзонининг мезонидур, шариф фандур. Невчунким, назм илмининг рутбаси бағоят бийик рутбадур. Андоқки, ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг каломи мажидида кўп ерда назм воқеъ бўлубдурки, аруз қавоиди била ростдур. Ул жумладин бири бу оятдурким: «Лан таноллуваал бирра ҳатто тунфиқуна»8дур, «рамали мусаддаси маҳзуф» воқеъ бўлубдур. Ва яна будурким: «Вал-мурсалоти ур-фан, фал-осифати асфан»9ким, вазни: «мафъулу фоъилотун мафъулу фоъилотун»дур, «музореи мусаммани ахраб» воқеъ бўлубдур. Ва яна: «Жанноти аднин фадхуллуҳо холидин»10ким, вазни: «мустафъилун, мустафъилун, мустафъилон»дур ва «ражази мусаддаси музол» воқеъ бўлубдур. Ва Каломуллоҳда кўп ерда бу навъ воқеъдур. Ва Расул саллаллоҳу алайҳи вассаллам аҳодисида дағи ҳам бу тариқ тушубдур. Ул жумладин бири будурким, «ман акрама олиман фақад акрамани»
